Бугун, 12 май куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги “Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда Адлия вазирлиги ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази масъул ходимлари иштирок этиб, мазкур қарорни қабул қилиш зарурати ва мақсади, қарор билан кириталаётган ўзгаришлар хусусида тўхталиб ўтишди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан Тошкент давлат юридик университети ҳузурида Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш машкил этилган эди.
Таъкидланишича, мазкур Ҳукумат қарори юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизими такомиллаштириш, юридик таъли олишга кенг имконият яратиш, соҳага замонавий ахборот коммуникация техналогиялари ва халқаро стандартларни жорий этиш, шунингдек долзарб ҳуқуқий масалалар юзасидан курслар ташкил этиш мақсадида қабул қилинди.
Қарор билан Марказга бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди. Хусусан:
- Халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш;
- Интеллектуал мулк ҳуқуқи бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш;
- Низоларни судгача ҳал қилиш механизми сифатида медиация институтида самарали фаолият олиб борадиган медиаторларни тайёрлаш курсларини ташкил этиш;
- Ёш адвокатларни танлов асосида давлат грантлари ҳисобидан хорижий юридик компанияларига стажировкага юборишни ташкил этиш.
Шунингдек, қарор билан халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курсларини ҳамда медиация институтида самарали фаолият юритадиган медиаторларни тайёрлаш курсларини ташкил этиш тартиби белгиланди.
Қарорга кўра, 2030 йил 1 январдан:
- халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан фақат олий юридик маълумотга эга бўлган ёки Марказда педагогик қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган олий маълумотли шахслар дарс бериш ҳуқуқига эга бўлади;
- курсларни муваффақиятли тугатиб, диплом олган шахслар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати билан бир қаторда ФҲДЁ органларида ишлаши мумкин.
Курсларда ўқиш харажатлари ТДЮУ Кенгаши томонидан белгиланади ҳамда шартномага мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Мазкур курсларда ўқиш иккинчи олий маълумот олиш ҳисобланмайди.
Матбуот анжуманида масофавий таълим шаклида ташкил этиладиган курсларга қабул жорий йилнинг 15 апрелидан 15 май кунига қадар Марказнинг расмий сайти (сentertsul.uz) орқали фақат электрон шаклда амалга оширилиши ҳам айти ўтилди.