- Advertisement -
Мамлакатимизда коронавирус инфекциянинг янги штаммларини кириб келишини олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан ўзаро авиақатновларга қуйидаги вақтинчалик чекловлар жорий қилинди:
Истанбул шаҳридан Фарғона, Урганч ва Самарқанд шаҳарларига авиақатновларни 2021 йил 5 майдан 1 июнга қадар тўхтатиш;
Ҳиндистон ва Туркияга сайёҳлар учун мўлжалланган барча чартер қатновларни жорий йил 10 майдан бошлаб вазият барқарорлашгунга қадар тўхтатиш.
Тошкент-Истанбул йўналишида авиақатновларни жорий йил 10 майдан бошлаб паритет асосида (талабдан келиб чиқиб) камайтиришга қарор қилинди.