Россиялик телебошловчи ва документалист Валдис Пельш медиа ҳафталик доирасида бир гуруҳ ёш журналистлар учун тренинг ўтказди.
Унда ёшлар ўз ишининг устасидан ҳужжатли кўрсатувлар ва визуал асарлар яратиш, молиявий тақдимотларни тузиш, креатив дастурлар ва инновацион медиа-лойиҳалар яратиш каби маҳорат сирларини ўргандилар.
Тадбир давомида йигит-қизлар яна бир россиялик журналист Борис Максудов, таниқли телебошловчиларимиз Амирхон Умаров, Бахтиёр Тўрахонов билан учрашиб, мулоқотда бўлдилар. Улардан касб маҳорарати бўйича билим ва кўникмалар олишди. Ал Хоразмий номидаги ТАТУ кафедраси мудири, оператор Ботир Бозорбоев эса ёш операторларга тасвирга олишнинг ўзига хос услубларини ўрганиш бўйича сабоқ берди.
Шу куни ҳафталик доирасида “Ёш кинематографистлар ассоциацияси” ни ташкил этилди.
Шунингдек «Ёшлар Media студиялари» лойиҳасининг иштирокчилари – истеъдодли ёшлар учун мўлжалланган семинарлар, Ёшлар журналистикасини ривожлантириш бўйича “Аёллар медиа-клуби” нинг махсус йиғилишилари ҳам ўтказилди.
#Uzbekistan #OAV