8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Ўзбекистонда коррупция ҳолатларига қонун ҳужжатлари йўл қўяётгани маълум қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Кеча, 29 март куни Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.  

Йиғилишда Олий Мажлиси Сенати раиси, Миллий кенгаш раиси Танзила Нарбаева мамлакатда коррупция ҳолатлари камаймаётгани, қонун ҳужжатларида буни келтириб чиқарувчи омиллар борлигини маълум қилди.

Хусусан, Адлия вазирлиги томонидан қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари экспертизадан ўтказилганда, 226 та қонун ҳужжатининг 65 тасида (29%) 292 та коррупциявий омиллар мавжудлиги аниқланган.

Қурилиш соҳасидаги 44 та қонун ҳужжати экспертизадан ўтказилганда, уларнинг ярмида (23 тасида) 124 та коррупциявий омил аниқланган.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги 70 та қонун ҳужжатининг 13 тасида 41 та коррупциявий омил аниқланган.

Олий таълим соҳасидаги 96 та қонун ҳужжатининг 17 тасида 81 та коррупциявий омил аниқланган.

Давлат харидлари соҳасидаги 16 та ҳужжатнинг 12 тасида, яъни 75 фоизида 46 та коррупциявий омил аниқланган.

Ушбу омиллар сабабли 2019 йилда 59 та бу каби ҳуқуқбузарлик содир этилган бўлса, 2020 йилда ушбу кўрсаткич 162 тага ортган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×