Ҳар бир соҳанинг ривожланиши ва унинг келажаги фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги узвийликка боғлиқ. Бу узвийлик йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.
Ушбу қарорларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Геология фанлари университети билан таълим ва тадқиқот соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида имзоланган англашув Меморандуми ҳам ана шулар жумласидандир.
Меморандумдан кўзланган мақсад – томонлар ўртасида назарий ва амалий билимларни уйғунлаштириш, талабаларни ўқитишда таълим сифатини ошириш, келгусида ҳамкорликда ёшлардан етук мутахассис кадрлар тайёрлашдан иборат.
Ҳамкорлик доирасида нефть ва газ соҳасида таълим сифатини ошириш, геология қидирув ишлари бўйича илмий тадқиқот ишларни олиб бориш, йўналишларни аниқлаш, геологик қидирув ишларини самарадорлиги оширишда илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш, лаборатория ишларини ўтказиш, бурғилашда илмий-амалий ва технологик ёрдам кўрсатиш, тажриба алмашиш ҳамда томонларнинг мутахассислар ва профессор-ўқитувчи кадрлар малакасини ошириш соҳасида ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан иборат.
Меморандум доирасида талабалар, илмий ишлар олиб бораётган педагогларга амалиётларни ўташ, республика ва хорижий мамлакатларда малака ошириш ҳамда касбий қайта тайёрлашни ташкил этишда кўмаклашилади.
Ишлаб чиқаришни оптималлаштириш ва технологик жараёнларда юзага келадиган илмий-инновацион муаммоларни биргаликда ҳал қилиш учун томонларнинг профессор-ўқитувчи кадрлари, таянч докторант, докторант, ёш олимлар ва тадқиқотчиларини жалб этган ҳолда қўшма тадқиқотлар ва ишлаб чиқариш синовларини биргаликда ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Келгусида илмий асосланган ишончли ахборотлар асосида илмий мақолалар нашр этилади. Олинган илмий натижаларга патент ва фойдали моделлар расмийлаштирилиб, ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ этилади.
Бўлғуси кадрларни рағбатлантириш ва стимуллаштириш мақсадида, танловлар, спорт мусобақалари, ижодий ва мутахассисликка оид учрашувлар каби оммавий ёшлар тадбирлари ўтказиб борилади.
Таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш мақсадида, докторант, таянч докторантлар, мустақил изланувчи ва изланувчиларга иккиталик илмий раҳбарликни ташкил қилиш имкони яратилди. Бунда, биринчи илмий раҳбар институт томонидан, иккинчи раҳбар эса ишлаб чиқариш корхоналарининг етук мутахассислари томонидан тайинланади.
Қолаверса, келгусида ишлаб чиқариш корхонаси билан институт ҳамкорлигида қўшма илмий тадқиқот лойиҳалари, қўшма илмий ишланмалар бўйича хўжалик шартномалари тузилади. Ишлаб чиқариш корхоналари ходимларини илмий изланиш (PhD, DSc) тадқиқотларини жалб этган ҳолда қўшма раҳбарликда соҳага оид тадқиқот ўтказиш ҳамда амалий ва инновацион лойиҳалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинадиган давлат грантларида қатнашилад
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати