Тадбиркор ўзида ўтказилиши мумкин бўлган текширувни телеграм “bot” дан кузатиб, маълумот олиб боради

0
108

Сўнги вақтларда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мамлакатимизда бир неча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Хозирда тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилинади.

Таҳлил қиладиган бўлсак, ваколатли органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида текшириш ўтказиш бўйича берилган буюртмаларнинг 2016 йилда 14 054 таси, 2017 йилда 6 337 таси,
2018 йилда 88 таси, 2019 йилда 719 таси ва 2020 йилда 1 754 таси келишилган ва тадбиркорлар фаолиятида текширишлар ўтказилган.

Шунингдек, 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармон текширишлар фақат қонун бузилишлар содир этилганда ёки бўлмаса “хавфни таҳлил этиш” тизими орқали текширишлар ўтказилиш белгиланди.

Янгидан янги ўзгаришлар қарор ва фармон билан тадбиркорлик субъектларига
ўз сўровларига кўра ўтказилаётган текширув ҳақидаги ахборотни қисқа хабар (SMS) кўринишида ҳамда реал вақт режимида Интернет тармоғи орқали олиш имкониятини бериш вазифасини берилган.

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларга маълумотлар тақдим этиш бўйича янги-янги интерактив хизматлар ишлаб чиқмоқда. Масалан, тадбиркорлар ўзларида ўтказиладиган текширишлар бўйича онлайн маълумот олиш имконияти жорий этилди.

Бу хизматдан фойдаланиш учун тадбиркорлардан телеграм ижтимоий тармоғидаги “Tekshiruv info bot” орқали корхона СТИР ни сўров шаклида юбориш кифоя. Сиз томонингиздан юборилган сўров Текширишларни ягона рўйхатга олиш тизими билан интеграция қилинган бўлиб реал вақт режимида юборилган СТИР бўйича маълумотларни тақдим этади. Ушбу хизматлар барча фойдаланувчиларга бепул шаклда амалга оширилади.

Бизнес-омбудсман
Дилмурод КАСИМОВ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь