ЮНИСЕФ Ўзбекистонга вакцинани ташиш учун 200 дан ортиқ махсус автомобил топширди

0
208

БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига 17 та музлаткичли юк машинаси ва 206 та Miniven-Labo автомобилларини топширди.

Тақдим этилган транспорт воситаларининг умумий қиймати $2 миллионни ташкил этди. Ушбу маблағ Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянси (ГАВИ) томонидан соғлиқни сақлаш тизимини мукамаллаштириш доирасида ажратилди. 

“Вакциналарни маълум бир ҳароратни сақлаган ҳолда ташиш жуда муҳим. Бунинг учун махсус автомобилларнинг топширилиши эса совуқлик занжири ва логистика инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ҳамда вакциналарни мамлакат бўйлаб хавфсиз ва тезкор ташишга ҳисса қўшади”, дейилади хабарда. 

Шунингдек, COVID-19’га қарши вакциналарни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш жадал олиб борилаётган ҳозирги даврда уларни адолатли тақсимлаш муҳим аҳамият касб этиши алоҳида қайд этилди.

— Ҳеч кимни четда қолдирмасдан COVID-19’га қарши эмлашни адолатли ўтказишга тайёргарлик кетаётган вақтда Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан бу йўналишда ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз. Ишончим комилки, ушбу ҳамкорлик барча ҳудудларда аҳолини вакцинация ишлари билан тўлиқ қамраб олиш сари яна бир қадам бўлади, — деди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь