Тошкентдаги сув таъминоти тизимини яхшилаш учун Франция ҳукумати 145 млн евро ажратади

0
128

Франция ҳукумати Тошкент шаҳрининг сув таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун 145 млн евро миқдорида маблағ ажратишни маъқуллади. 

Бу ҳақда жорий йил 20 февраль куни “SUEZ” компаниясининг (Франция) катта ижрочи вице-президенти Эрик Гебали Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов билан бўлиб ўтган учрашувида маълум қилди.

Учрашувда Эрик Гебали Ўзбекистонда бир қатор ижтимоий йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш бўйича режалари ҳақида ҳам сўз юритди. 

Улардан бири Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидаги умумтаълим мактабларини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси бўлади. Лойиҳани рўёбга чиқариш компания томонидан грант асосида ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Учрашув якунида Франция компанияси раҳбарияти Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишда самарали кўмак беришга ҳамда белгиланган йўналишлардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича биргаликда ишлашга тайёрлигига ишонтирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь