Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон қиймати 459,3 миллион AҚШ долларига тенг бўлган тайёр кийим-кечак маҳсулотларини экспорт қилган (2019 йилда 322,9 млн AҚШ доллари).
Ўзбекистон тайёр кийим-кечакларни энг кўп экспорт қилган давлатлар:
Россия – 247,2 млн.
Қирғиз Р. – 170,6 млн.
Қозоғистон – 17,5 млн.
Украина – 4,9 млн.
Тожикистон – 4,8 млн.
Молдова – 2,6 млн.
Беларусь – 2,3 млн.
Италия – 2,0 млн.
Ўтган йилда хорижга энг кўп тайёр кийим-кечак экспорт қилган ҳудудлар – Aндижон ($143,6 млн), Тошкент ($102,7 млн), Наманган ($48,5 млн), Хоразм ($17,8 млн) ва Самарқанд ($17,2 млн) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ($55,6 млн) ҳисобланади.