Ўтган йилда ерни кўчириш тўғрисида қарор қабул қилинган

0
183

Айни пайтда адлия вазири Руслан Давлетов жамоатчилик олдида ҳисобот бермоқда.

Ер участкаларини аукционга чиқариш бўйича яратилган тизим ҳақида гапираркан, айрим ҳолатлар “нонсенс” эканлигини айтди.

“Ҳар қандай давлатнинг энг катта бойлиги ер. Шунақа фантазиялар бўляптики, ҳеч кимнинг калласига келмайди. Битта ҳолатни айтаман. Ерни кўчириш орқали ер ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ер ўзи кўчмас мулк-ку. Шу соҳадаги мутасаддилар шунақанги фантазиялар ишлатмоқдаки, “нонсенс” нарсаларниям кўришимиз мумкин», — дейди вазир.

Шунингдек, ҳисоботда вазир “ўзбекчилик”нинг ривожланишга таъсир қилаётган эски сарқитлариидан воз кечишни ҳам таклиф қилди.

Руслан Давлетов мамлакатда коррупция ҳолатларини танқид қилиб, Янги йил байрами арафасида Қашқадарёдан тандир кабоб, Хоразмдан гуруч келади. 

“Ривожланишга таъсир қиляптими, йиллар давомида шаклланган анъанами? Барибир воз кечиш керак. Қадрият бўлсаям, маданият бўлсаям, ўйлайманки воз кечишимиз керак. Меҳмондўстлик, ўзбекчилик деган гапимиз салбий контекстда ишлатиладиган бўлиб қоляпти. Аслида ўзбекчиликнинг тагида беғубор ғоялар ётиши керак”, деди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь