Ўзбекистон ва Афғонистон “Сурхон – Пули-Хумри” лойиҳасини жадаллаштирмоқчи

0
121

Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда президент Матбуот хизмати.  

Президент Ашраф Ғани Ўзбекистон раҳбарига Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ушбу мамлакат иқтисодиётини тиклаш масалаларида кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун биродар Афғонистон халқи номидан самимий миннатдорлик билдирди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ҳамда етакчи халқаро молиявий институтларнинг юқори даражадаги вакиллари иштирокида ўтган Трансафғон транспорт йўлагини қуриш лойиҳасини илгари суриш бўйича уч томонлама ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши муваффақиятли бўлганини катта мамнуният билан қайд этишди.

2 февраль куни, “Мозори-Шариф – Қобул – Пешавор” темир йўлини қуриш бўйича “Йўл харитаси” имзоланганди.  

Президентлар саъй-ҳаракатларни бирлаштириб, янги “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линиясини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олдилар. Шу мақсадда режалаштирилган ишларнинг бажаралишини мувофиқлаштиришнинг икки томонлама механизми яратилади, унинг доирасида ҳар ой видеоанжуманлар ўтказиб борилади.

Алишер Навоий таваллудининг 580-йиллигига бағишлаб жорий йил март ойида Ҳирот шаҳрида ўтказиладиган байрам тадбирларида Ўзбекистон делегацияси иштирок этиши юзасидан келишувга эришилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь