Ўзбекистоннинг Демократия индексидаги ўрни яхшиланди

0
54

Буюк Британияда жойлашган “The Economist Intelligence Unit” компанияси томонидан юритилувчи Жаҳон мамлакатлари демократияси индексининг 2020 йил якунлари бўйича эълон қилинган навбатдаги нашрида Ўзбекистон Республикаси 2,12 балл билан 155-ўринни эгаллаб, 2 поғона ижобий ўсишга эришди ва ушбу натижа индекснинг “Сиёсий иштирок” индикатори бўйича мамлакатимизга берилган баллар сезиларли яхшиланганлиги эвазига эришилган.

Умуман олганда, Жаҳон мамлакатлари демократияси индексининг янгиланган нашридаги таҳлиллар, биринчи навбатда, мамлакатимизда сиёсий-ҳуқуқий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар салбий ўзгаришларсиз барқарор давом этаётганлигидан дарак беради.

Шу билан бир қаторда, эксперт гуруҳи томонидан минтақа мамлакатлари, шу жумладан, Ўзбекистонга берилган умумий таърифда охирги йилларда ҳукуматнинг ва сиёсий партияларнинг сиёсий қарашларига ишонч ортиб бораётганлиги алоҳида қайд этилган.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь