21.8 C
Узбекистан
Суббота, 20 апреля, 2024

Йил бошидан бери табиатга 3,6 миллиард сўмлик зарар етказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизда йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва бу орқали республикамизда яшил майдонларни кўпайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
- Advertisement -

Шунга қарамай айрим шахслар томонидан дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш, нобуд қилиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.  

Масалан, Сурхондарёдаги Боботоғ тизмаси ҳудудида фаолият юритувчи “У.О.М.А.” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига бириктирилган тоғ ва тоғ олди ҳудудларида табиий ҳолда ўсувчи тожик кавраги ўсимлигининг 2 минг 421 таси картонлаш орқали димланган ва 81 таси эса ширасини олиш мақсадида кесилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан жамиятнинг масъул шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси ва 202-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.  

Бош прокуратура матбуот хизматидан маълум қилишларича,  2023 йилнинг 6 ойида мамлакатимизда дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш билан боғлиқ 2 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарлик аниқланган. Бу билан табиатга 3,6 миллиард сўмлик зарар етказилган.  

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 7 жиноят иши ва 2 мингдан ортиқ маъмурий ишлар қўзғатилиб, 1,7 миллиард  сўмлик зарар ундирилган.  

Табиатга зарар етказиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бош прокуратура томонидан шу мавзуда видеоролик ҳам тайёрланган.  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси ХНИ йиғилишида тақдимот билан иштирок этди

Айни кунларда Доминика Республикасининг Пунта Кана шаҳрида Халқаро Нотариуслар Иттифоқининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур йиғилишда Халқаро нотариуслар иттифоқи Президенти...

Больше похожих статей

×