15.1 C
Узбекистан
Суббота, 13 апреля, 2024

Бўзсувга 18 та корхонадан кимёвий ифлосланган сув ташланаётгани аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,230участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура томонидан “Бўзсув оқава сув тозалаш” иншоотига келиб тушаётган оқова сувларнинг таркиби, уларнинг тозаланиши ҳамда “Қуйи Бўзсув” каналига қуйилишида амалдаги тартиб ва нормативларга риоя этилиши аҳволи Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги мутахассислари иштирокида ўрганилмоқда.

Ўрганишда тозалаш иншоотига Тошкент шаҳрида жойлашган 18 та (15 та текстиль ва 3 та қушхона) тадбиркорлик субъектлари томонидан оқова сув тармоғига юқори концентрацияда ифлосланган, кимёвий моддалари мавжуд бўлган оқова сувлар оқизиб келинаётганлиги аниқланди.

“Бўзсув оқова сув тозалаш” иншооти келиб тушган оқова сувларни биологик тозалашга мўлжалланган бўлиб, унда оқова сувларни кимёвий ва физикавий тозалаш имкониятлари мавжуд эмас.

Оқизилаётган оқоваларда меъёрга нисбатан азот аммоний концентрацияси, азот нитрит, кислороднинг биологик истеъмоли, кислороднинг кимёвий истеъмоли, нефт маҳсулотлари, фосфор, темир ва хром ортиқча эканлиги оқибатида, иншоот атрофидаги ҳавода водород сульфиди миқдори меъёрдан ошиб кетиб, ифлосланган сувдан бадбўй ҳид тарқалаётганлиги ҳудудда яшовчи аҳолининг норозиликларига сабаб бўлмоқда.

Бош прокуратура қонунбузилишларга йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектларни “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан муқаддам берилган огоҳлантириш ва лаборатория таҳлил натижалари бўйича камчиликларни бартараф этмаганларга нисбатан ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш бўйича тузилган шартномаларни бекор қилиш тўғрисида огоҳлантирди.

Манбаа: Aniq.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Беларусь Президенти томонидан қабул қилинди

Илк расмий ташриф билан Минскда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни Беларусь Президенти Александр Лукашенко қабул...

Больше похожих статей

×