24.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

16 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 29-31 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида  ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 23-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.                                                                                                                  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 23-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.                                                      

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида  ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида  ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.                            

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ,  кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси  8-13, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.  

Муҳим ҳодисалар

Жорий йилнинг 15-17 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волгабўйидан салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда.15-17 май кунлари республика ҳудудида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

15-16 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17 май куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида ва республиканинг тоғли ҳудудлари баъзи жойларида кучли ёмғир ёғади. Айрим туманларда дўл ёғиши мумкин, Баланд тоғли (2000 метрдан юқори) ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

15-16 май кунлари шимолда ва чўл ҳудудларида, 16-17 май кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 23-25 метргача тезлашиши мумкин.

15-16 май кунлари шимолда, 17 майда республиканинг қолган ҳудудларида кундузи ҳаво ҳарорати 17-22 даражагача пасаяди.

16-17 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юз бериши мумкин.  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×