5.5 C
Узбекистан
Среда, 1 февраля, 2023

ССВ: Андижондаги йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланганлар вазирлик назоратига олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,980участниковПодписаться
- Advertisement -

2022 йил 26 ноябрь куни эрталаб соат 8:10 ларда А-373 Тошкент-Ўш-Андижон автомагистралининг 389-390- километрлари оралиғида «Исузу» автобуси ва “Фура” юк машинаси тўқнашиб кетди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бошқармаси маълумотига кўра, тўқнашув натижасида жами 41 нафар фуқаро жароҳат олган, шулардан 3 нафари воқеа жойида вафот этган.

38 нафар йўловчи турли хил жароҳатлар билан Бўстон туман тиббиёт бирлашмаси шифохонасига олиб келинган. Уларнинг ҳолати зудлик билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратига олинди.

Беморлардан 3 нафарида ушбу ихтисослашган бригадалар томонидан жарроҳлик амалиёти бажирилди. Барча жабрланганлар бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилиб, жароҳат оғирлигига кўра, Бўстондан Шаҳрихондаги қўшма шикастланишлар марказига 17 нафари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига 10 нафари «Тез ёрдам» машиналари орқали етказилди.

Айни пайтда уларга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Д.Тўлаганов бошчилигида воқеа жойига тезкор етиб борган бригадалар томонидан тегишли даволаш стандартлари асосида чуқурлаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозир Бўстон тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлимида 11 нафар бемор даволанаётган бўлиб, улардан 3 нафарида жарроҳлик операциялари ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ДХХ: Катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ички ишлар ва божхона...

Больше похожих статей

×