Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раисининг қабулига келиб, унга шарт қўйган икки аёл маъмурий жавобгарликка тортилди.
Гап шундаки, М. А. ҳамда Ш. К. фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раисининг қабулига келиб, олдиндан ўзлари томонидан киритилган хусусий ажрим билан боғлиқ масалани ҳал қилиб бериш важи остида, баланд овозда бақир-чақир қилади. Мазкур аризани иш ҳужжатларидан тортиб олиб, кўчмас мулкка нисбатан қўйилган таъқиқни тезда олиб ташлашни, акс ҳолда хонадан чиқмасликларини айтиб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузишади.
Воқелик юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилади.
Натижада уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилиб, суд қарори билан иккиси ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисдаги кодекснинг 183-моддада(майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилиб, ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Уларга суд қароридан норози бўлган тақдирда апелляция шикояти бериш муддати ва тартиблари тушунтирилди.