- Advertisement -
Қайд этилишича, бу биринчи қўшма инсонпарварлик ёрдами бўлиб, юклар Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган самолётларда етказиб берилади.
Инсонпарварлик кўмаги таркиби сув тошқинлари оқибатида ўз бошпаналаридан айрилганлар учун 15 тоннадан ортиқ ҳажмдаги вақтинча яшаш учун мўлжалланган турар жой модулларидан иборат.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь куни Ўзбекистон Покистонга озиқ-овқат, тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқа товарлардан иборат қарийб 40 тонна инсонпарварлик юки етказиб берган эди.