Бекободда фуқароларни тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйиш эвазига пора талаб қилган шахслар қўлга олинди

0
51

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси томонидан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда, Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси ходимаси “Х.М.” фуқаро “Г.А.” дан унинг 3 нафар танишларини шаҳар тиббиёт муассасасига ишга жойлаб қўйиш эвазига 2400 АҚШ доллари микдоридаги маблағни пора сифатида олаётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, “Х.М.” нинг жиноий шериги, юқоридаги “операцияда” ўртачи вазифасини ўташи лозим бўлган “Д.М.” ҳам 2000 АҚШ доллари миқдоридаги порани ундан олиш чоғида қўлга олинди.

Юқоридаги шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь