Фарғонада Laсetti ва Matiz тўқнашувида икки аёл вафот этди

0
127

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 23 февраль куни фуқаро Қ.Ш. Laсetti-2 автомашинасини бошқариб кетаётганида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган С.И. бошқарувидаги Matiz билан тўқнашиб кетган.  

Натижада Matiz’да учқун чиқиб ёнғин содир бўлиши оқибатида, автомашинада бўлган йўловчи Қ.Т. (аёл) ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, Matiz йўловчиси Ж.М. (аёл) шифохонада вафот этган. Ҳайдовчилар Қ.Ш. ва С.И.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Lacetti-2 ҳайдовчиси Қ.Ш. процессуал тартибда ушланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь