15.1 C
Узбекистан
Суббота, 13 апреля, 2024

Касби туманида маҳалла раиси МИБ ходимини болта билан жароҳатлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,230участниковПодписаться
- Advertisement -

Мажбурий ижро бюроси тизимидаги давлат ижрочиларининг иши оғирлигини кейинги кунларда чиқаётган хабарлар ҳам тасдиқлаб турибди.

Суд қарори қабул қилинганидан сўнг, уни амалда ижросини муҳокама қилмасдан таъминлашга масъул бўлган бу идора ходимларининг ишини тўхтатиш учун кимдир бензин сепмоқчи бўлса, яна кимдир ўткир жисмлар билан жароҳат етказиб масалага нуқта қўймоқчидек, гўё.
Лекин, қонунлар ижросини барибир эрта-кечми ижро этилади, жароҳат олган ёки дакки эшитишдан чарчааган ходим барибир қарздор фуқарони безовта қилаверади.
Демак, қонларга амал қилишимиз. Суд қарорларини вақтида ижро этишимиз зарур, Шунда кўп муаммоларга ечим топилади.
МИБ ходимларига қаршилик ҳолатлари ўтган йили ҳам еьтарл эди, чунки улар зиммасида коммунал соҳадаги тўлов интизомини таъминлаш вазифаси турарди.
Энди бир йўналишга тушиб иш бошлаётган соҳа ходимларига қаршилик ҳолатлари ҳамон тўхтамади.
Бугун соат тахминан 14.00лар атрофида МИБ Касби тумани бўлими давлат ижрочиси Ф.Хужаев ва А.Нафасов, В.Мўминовлар ҳамда Касби туман ДСИ инспектори Ш.Довутовлар давлат ижрочиси Ф.Хужаевнинг иш юритувида бўлган қарздор Б.Қ. дан давлат фойдасига 10.731.742 сўм солиқ қарздорлиги ҳамда 429 270 сўм давлат божини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздор Б.Қ.нинг яшаш манзили Касби тумани «Хўжақарлиқ» ҚФЙга боришиб, ижро ҳаракатларини амалга ошираётган вақтда қарздор Б.Қ. яшаш хонадонидан болта олиб чиқиб, давлат ижрочиси А.Нафасовга ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилган ва унинг чап елкасининг орқа томонига болтанинг тиғли тарафи билан уриб енгил тан жарохати етказган.
Масаланинг энг қизиғи қарздор Б.Қ. маҳалла фуқаролар йиғини раиси вазифасида ишлаб келмоқда, унинг солиқдан бўлган 10 млн. сўмдан ортиқ қарзи жисмоний шахсларга солинадиган солиқдан келиб чиққан.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Касби тумани прокуратураси томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Беларусь Президенти томонидан қабул қилинди

Илк расмий ташриф билан Минскда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни Беларусь Президенти Александр Лукашенко қабул...

Больше похожих статей

×