19.5 C
Узбекистан
Суббота, 20 апреля, 2024

“Ўзбекистон-2030” стратегияси: қайта тикланувчи энергия манбалари 2030 йилга қадар 25 минг МВт.га етказилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,250участниковПодписаться
- Advertisement -

“Ўзбекистон-2030”стратегиясига асосан мамлакатда қайта тикланувчи энергия манбалари 2030 йилга қадар 25 минг МВт.га ҳамда жами истеъмолдаги улуши 40 фоизга етказилади, иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан 2010 йилдаги даражадан 30 фоизга қисқартириш каби чоралар кўзда тутилган.

Бу ҳақда “Тараққиёт стратегияси” маркази Сенат, Жаҳон банки ва Буюк Британия Ташқи ишлар, ҳамдўстлик масалалари ва халқаро тараққиёт бўйича вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказган “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” тадқиқоти натижалари: яшил иқтисодиёт ва барқарор ривожланишга ўтиш” мавзусига бағишланган давра суҳбатида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков маълум қилди.

Тадбирда Жаҳон банки томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” лойиҳаси 6 йилдан буён амалга ошириб келинаётган лойиҳа эканлиги ҳамда бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг фуқаролар ҳаётида қанчалик акс этаётганини ўрганиб бораётган тадқиқот лойиҳаларидан бири эканлиги таъкидланди. 

Жаҳон банкининг Тошкентдаги ваколатхонаси катта иқтисодчиси Икуко Уочи учрашув иштирокчиларини “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” тадқиқотининг сўнгги натижалари билан таништирди.

Қайд этилишича, ҳар ойлик сўровнома 2018 йилдан бери ўтказилиб келинмоқда ҳамда ҳозирда ушбу лойиҳа Буюк Британия ҳукуматининг молиявий кўмагида амалга оширилиомоқда. Тадқиқот доирасида аҳоли фаровонлигининг турли ижтимоий- иқтисодий кўрсаткичлари баҳоланади, шунингдек, ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва турли ўзгаришлар, жумладан COVID-19 пандемияси, меҳнат миграцияси кабиларни аҳолига таъсири юзасидан жамоатчилик фикри ўрганиб борилади.

Тадқиқот сўровномасида мамлакат бўйлаб қишлоқ ва шаҳарлардаги 1500 га яқин уй хўжаликлари, 600 дан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинлари етакчилари иштирок этади. Тадқиқот давомида тўпланган маълумотлардан ҳукумат томонидан муҳим ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, камбағалликни қисқартириш ва фуқаролар фаровонлигини ошириш йўлидаги ташаббуслар бўйича қарорлар қабул қилишда фойдаланилади.

Икуко Уочи ўз тақдимотида 2024 йил январь ойида ўтказилган “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” тадқиқоти маълумотлари билан ўртоқлашди. Унда аҳолининг жорий иқтисодий ва меҳнат бозори шароитлари, нархлар ўсиши ва инфляциянинг респондентлар даромадларига таъсири, хусусан, уй хўжаликларининг молиявий аҳволи ва уларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ масалалар аҳоли томонидан қандай қабул қилинаётганлиги таҳлили тақдимот қилинди. Шу билан бирга, маърузачи маҳалла фуқаролар йиғинлари раҳбарларининг уй хўжаликларининг моддий аҳволи, ишга жойлашиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш борасидаги фикр-мулоҳазалари ҳақида ҳам маълумот берди.

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли 2030 йилга бориб мамлакатда камида 8 миллион киши иқлими юқори хавфдаги ҳудудларда истиқомат қилишини таъкидлади. Қайд этилишича, иқлим ўзгаришига мослашиш чораларисиз, 2050 йилга келиб миллий иқтисодиёт иқлим ўзгариши таъсирисиз ривожлангандаги ҳолатидан 10 фоизга кичикроқ бўлади. Бу бандлик ва уй хўжаликлари даромадининг сезиларли даражада қисқаришига олиб келади.

“Жаҳон банки иқлим ўзгаришига мослашиш ва мамлакатнинг яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнини тезлаштириш бўйича сиёсатни ишлаб чиқиш ва аниқ чора-тадбирларни амалга оширишда ҳукуматга молиявий ва таҳлилий ёрдам кўрсатади. Бу чора-тадбирлар турли соҳаларда сув ва энергия ресурсларини тежаш, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ва қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаришни ўз ичига олади“, — деди Марко Мантованелли.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси ХНИ йиғилишида тақдимот билан иштирок этди

Айни кунларда Доминика Республикасининг Пунта Кана шаҳрида Халқаро Нотариуслар Иттифоқининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур йиғилишда Халқаро нотариуслар иттифоқи Президенти...

Больше похожих статей

×