5.7 C
Узбекистан
Понедельник, 4 марта, 2024

Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғлайдиган янги темир йўл қурилиши бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,130участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркистон вилоятида 152 км узунликдаги Дарбоза – Мақтаорал янги темир йўл линияси қурилиши бошланди. 

Давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев топшириғи билан республиканинг транспорт-транзит салоҳиятини янада ривожлантиришга қаратилган йирик инфратузилма лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унинг доирасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегараси орқали янги назорат-ўтказиш пункти очилади.

Янги темир йўл линиясининг қурилиши мавжуд Сарёғоч – Тошкент участкасидан юкларни янги линияга йўналтириш,  Ўзбекистон бўйича экспорт ташиш ҳажмини ошириш имконини беради. Бундан ташқари, лойиҳа Туркистон вилоятини республиканинг асосий темир йўл тармоғига улайди.

– Темир йўллар давлатимиз иқтисодий ва ижтимоий соҳалари тараққиётини таъминловчи пўлат артериядир. Ўтган йили Қозоғистон мустақиллигининг 30 йилидаги максимал юк ташиш ҳажми 245 миллиард тонна-километрни ташкил этди. Бу йил ҳам юқори кўрсаткичлар давом этмоқда”, — деди Бош вазир Алихон Смоилов.

Ҳукумат раҳбари йил охирига қадар Ўзбекистон билан юк ташиш ҳажми қарийб 31 миллион тоннани ташкил этиши режалаштирилганини, бу ўтган йилга нисбатан 16 фоизга юқори эканлигини таъкидлади.

Иккинчи босқичда шу станцияга чиқиш имконияти бўлган Ўзбекистон давлат чегараси – Еттисой филиали фойдаланишга топширилади. Жами 152 км темир йўл қурилади. Лойиҳани амалга ошириш учун 19,7 минг тонна релс, шунингдек, 280 минг дона темир-бетон шпал ва релсли маҳкамлагичлар харид қилиш режалаштирилган.

Янги темир йўл линиясининг қурилиши 3400 иш ўрни яратиш имконини беради. Лойиҳада Қозоғистон улуши 85 фоизни ташкил этади.

Таъкидланишича, Дарбаза – Мақтаарал линияси Туркистон вилоятининг икки чекка тумани – Мактаарал ва Еттисойни Қозоғистоннинг қолган қисми билан боғлайди.

“Тўққизта станция қурилади. Темир йўл мамлакатлараро тўғридан-тўғри юк ташиш имконини беради. Чунки энди улар Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтишга мажбур. Бу ҳудудларнинг ривожланишига таъсир қилади», — деди у.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ҳароратнинг жадал кўтарилиши бошланади

“Ўзгидромет” жорий ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълум қилинишича, кундуз кунлари ҳароратнинг жадал кўтарилиши бошланади, ҳароратнинг кўтарилиши иш ҳафтасининг...

Больше похожих статей

×