«Ҳаж – 2023» мавсумини кўтаринки кайфиятда якунлаган зиёратчиларимиз жорий йил 4-22 июль кунлари юртимизга қайтиб келади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Юртдошларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус сари парвоз қилиб, қайтиб келадилар. Ҳожиларимизни кутиб олувчилар, уларнинг оила аъзолари ва яқинлари диққатига:
Юртдошларимиз пойтахтимиздаги «Новза» масжидидан тартибли равишда Тошкент халқаро аэропортига кузатилган эди. Ҳожиларимизни кутиб олиш жараёнини ҳам рисоладагидек, чиройли тартибда ташкил этиш мақсадида, айнан, шу масжидда кутиб олинишини маълум қиламиз!
«Ҳаж – 2023» тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятидан малакали учувчи ва борткузатувчилари жалб этилган. Ҳожиларимизга ҳаво саҳнида турли таом ва ичимликлар тақдим этилади, дейилади хабарда.