20.5 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Конституциянинг янги таҳририда матбуотда эълон қилинмаган  қонун асосида жазолашга йўл қўйилмаслигининг кафолатлари, шунингдек содир этилган жиноят учун икки марта жавобгарликка тортишнинг тақиқланиши мустаҳкамланмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасида расман матбуотда эълон қилинмаган қонун асосида ҳеч ким ҳукм қилинмаслиги, жазоланмаслиги, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум қилинмаслигини мустаҳкамлаб қўйиш таклиф қилинмоқда.  Шунингдек 30-моддада айнан бир жиноят учун такроран ҳукм қилишга тақиқ ўрнатилмоқда.

Давлат фуқаролардан уларнинг мазмунидан хабардор қилинмаган қонунларга амал қилишини талаб қила олмайди. Расман чоп этиш фуқаролар ҳуқуқларининг конституциявий кафолати ҳисобланади. Чоп қилинмаган меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар қўлланилмайди, кучга кирмаганлиги боис ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди.

Бунда, ҳеч ким битта ҳуқуқбузарлик учун икки марта жазоланиши мумкин эмас. Ушбу қоида Рим ҳуқуқидан келиб чиқади ва кўпинча унга «non bis in idem» шаклида ҳавола қилинади. Ушбу қоида Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда, Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини  ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенцияда ва бошқа халқаро ҳужжатларда ўз ифодасини топган. Агарда шахс  жиноий ишини кўриб чиқиш жараёнида суд томонидан ҳукм қилинган ёки оқланган бўлса, унинг айнан ўша қилмиши учун такроран жавобгарликка тортилишига  йўл қўйилмайди.

Амалдаги Конституцияда содир этилган жиноят учун такроран ҳукм қилишнинг тақиқланиши тўғрисидаги меъёрлар мавжуд эмас. Ҳуқуқий таъсир чораларини белгиловчи қонуннинг расман эълон қилиниши зарурлиги тўғрисидаги меъёрнинг мустаҳкамланиши Конституциянинг 84-моддасидан келиб чиқади, зеро унда қонунларнинг ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матбуотда эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шарти эканлиги белгилаб қўйилган.

Ушбу тузатишларнинг киритилиши давлат томонидан қабул қилинаётган ҳуқуқий таъсир чораларининг (ҳукм қилиш, жазолаш, мол-мулкидан маҳрум қилиш) очиқлиги ва шаффофлиги тамойилини мустаҳкамлаш, айни пайтда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, хусусан, адолатли судловга бўлган ҳуқуқи таъминланиши кафолатларини кенгайтириш имконини беради.

Юридик фанлар бўйича Фалсафа доктори (PhD)

Л.Ю. Югай

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда нафақа ёшида ишлаётганлар сони маълум бўлди

Айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.  328 минг нафардан ортиқ фуқаролар...

Больше похожих статей

×