15.5 C
Узбекистан
Четверг, 28 марта, 2024

ДХХ: Катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ички ишлар ва божхона органлари ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” ЙПХ масканида “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, текширилди.

Натижада автомашина ҳайдовчиси бўлган, Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи шахс ва унда йўловчи сифатида кетаётган, Фарғона туманида истиқомат қилувчи фуқаро 10 минг 864 дона “Регапен” ҳамда 1 минг 995 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрига олиб кетаётганликлари маълум бўлди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, Сергели туманида ушбу дори воситаларини қабул қилиб олган вақтларида Яшнабод туманида яшовчи, муқаддам судланган аёл ва Учтепа туманида истиқомат қилувчи фуқаро ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Тошкент халқа автомобиль йўлининг Бектемир тумани ҳудудидан ўтган қисмида тўхтаб турган “Кобальт” русумли транспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда унинг салонида бўлган Фарғона туманида яшовчи икки фуқаро 5 минг 450 дона “Регапен” ва 466 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Фарғона вилоятидан Тошкент шаҳрига олиб келганликлари маълум бўлиб, ушбу дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Яна бир ҳолатда “Наманган – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Кобальт” русумли автомашина пойтахтга кираверишдаги “Шарқ” ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилди.

Натижада унда йўловчи сифатида кетаётган, Учқўрғон туманида яшовчи аёлга тегишли сумкада 590 дона “Селофен” ва 478 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида у мазкур дори воситаларини Тошкент шаҳрида кутиб турган, 1991 ва 1997 йилларда Жиззах вилоятида туғилган икки фуқарога олиб бориб бериши кераклиги маълум бўлиб, Сергели туманида ушбу шахслар ҳам дори воситаларини қабул қилиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, Чилонзор туманидаги меҳмонхонанинг улар вақтинча жойлашган хонасидан 137 дона “Селофен” ва 11 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Таъкидлаш лозимки, барча кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғиз Республикасидан ноқонуний йўллар билан олиб келинган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Optimo dasturi qanday oʻrnatiladi?

Doʻkonlar uchun dastur– Optimo, hisob-kitob va zaxiralarni nazorat qilishda yordam beradigan savdoni boshqarish dasturidir. U doʻkonning dasturiy taʼminotiga doir muhim...

Больше похожих статей

×