Марказий банкнинг маълум қилишича, номинал қиймати 1000 сўм бўлган танга кўринишидаги пул белгиси 2 хил рангдаги комбинациядан иборат бўлиб, ички айланаси сариқ рангли мис ва латунь, ташқи айланаси кумуш рангли никель қотишмасидан тайёрланган.
Танга диаметри – 26,27 мм., ички диск диаметри – 17,6 мм., қалинлиги – 1,6 мм., оғирлиги – 7,3 гр.
Танганинг олд томонида (аверс) Тошкент шаҳрида бунёд этилаётган «Ислом цивилизацияси маркази»нинг биноси тасвирланган. Унинг пастки қисмида ботиқ ҳолда танга қиймати «1000» рақами ва лотин босма ҳарфларида «soʼm» сўзи ёзилган.
Орқа томони (реверс) марказида Ўзбекистон Давлат герби тасвирланган. Гербнинг ташқи айланаси бўйлаб босма лотин ҳарфларида айланасимон кўринишда «OʼZBEKISTON MARKAZIY BANKI» сўзлари ёзилган.