2.1 C
Узбекистан
Понедельник, 30 января, 2023

Россия ва Ўзбекистон ўртасида юқори даражадаги спорт мусобақалари ташкил этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,970участниковПодписаться
- Advertisement -

2022 йилнинг 2 декабрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати раҳбарлари даражасидаги 3-Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири ва Россия Федерацияси спорт вазири ўртасида учрашув ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга оид меморандум имзоланиши режалаштирилган.

Спорт вазирлари учрашуви давомида икки мамлакат ўртасида спорт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, спортчи ва мураббийлар ўртасида тажриба алмашиш тизимини такомиллаштириш ва юқори даражадаги спорт мусобақаларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги ва Россия Федерацияси спорт вазирлиги ўртасида имзоланадиган меморандумнинг асосий мақсади тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида касб-ҳунар таълими бўйича икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўлиб, ҳужжатда қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилиш назарда тутилган;

  • жисмоний тарбия ва спорт соҳасида касбий таълимини, жумладан: илмий, услубий ва инновацион фаолият орқали ривожлантириш;
  • жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш ва касбий қайта тайёрлаш;
  • таълим дастурларини, давлат таълим стандартларини, шунингдек, касб-ҳунар таълими сифатини баҳолаш тизимларини такомиллаштириш;
  • махсус таълим эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларнинг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзмиллийбанкнинг Solfy муддатли тўлов картаси билан шоппинг янада фойдали бўлмоқда

Ўзмиллийбанк Solfy муддатли тўлов картасининг афзалликлари, карта қандай ишлаши ва уни қаерда расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида маълумот берди. Solfy картаси...

Больше похожих статей

×