17.4 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

2025 йилга бориб Тошкент метрополитени яна 4 баробар катталашади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Биласизми, метро қачон ва қаерда кашф қилинган, ким ихтиро қилган?
Маълумотларга кўра, 1846 йилда англиялик Чарлз Пирсон метро лойиҳасини темир йўллар бўйича қироллик комиссиясига таклиф қилади. 1860 йилда Лондонда метро қурилиши бошланади. Илк маротаба машҳур «Metropoliten» қурилиш компанияси томонидан «Euston Square» учун қазиш ишлари олиб борилган.

Тошкент метроси эса 1977 йилда Марказий Осиёда биринчи бўлиб ишга туширилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Транспорт вазирлиги, «Тошкент метрополитени» ДУК мутасаддилари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида тақдим этилган маълумотларга кўра, 2022 йилнинг сентябрь ойидан метро хизматидан фойдаланувчи йўловчиларнинг сони 500 минг нафардан ортиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, метрополитендан фойдаланаётган йўловчилар оқими ўтган 2021 йилнинг ўтган даврига нисбатан 150-200 мингга ортган. Кунлик йўловчилар сони эса 450-480 мингни ташкил қилмоқда.

Йўловчиларга янада сифатли ва қулай тарзда хизмат кўрсатиш мақсадида «Тошкент метрополитени» ДУК томонидан бир қанча ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. Хусусан, поездлар ҳаракатининг оралиқ интервали эрталабки тиғиз вақтларда ( 07:30 дан 09:30 га қадар) «Чилонзор» йўналишида 2,5-3 дақиқа, «Ўзбекистон» йўналишида 3,5-4 дақиқа, «Юнусобод» йўналишида эса 5-6 дақиқа этиб белгиланди.

Шунингдек, платформадаги тирбандликнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида йўловчилар оқими кўп бўлган бекатларда метрополитенда хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари ходимлари томонидан йўловчиларнинг бекатларга кириш тартиби назоратга олинади. Келгусида интервалларни янада камайтириш мақсадида Россия Федерациясининг «Метровагонмаш» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган замонавий турдаги 14 та янги ҳаракат таркибларини харид қилиниши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, 2025 йилга бориб Тошкент метрополитени яна 4 баробар катталашади ва пойтахт ер ости темир йўлларининг умумий узунлиги 157 километрни ташкил қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×