16.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Инсон қадри баланд юрт

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Барчасини гарчи латиф айладинг
Барчадан инсонни шариф айладинг,
Алишер Навоий.

Муқаддас каломда одамзод Азму шам яъни улуғ ва мукаррам қилиб яратилганлиги қайд этилганким, бу одамзодни шарафланиши ва олий мақомда қадрланишидир. Икки олам эгаси ўзига ўринбосар қилиб айнан инсонни танлагани унинг қадрини сарбаланд этилганидир. Яратганни назнида инсон юксак даражада улуғланади ва асрлар давомида ўзидан етишиб чиққан пайғамбарлар орқали тўғри йўлга даъват қилинган. Шу сабабли инсонни ёмон сўзлар билан ҳақоратлаш, юзига уриш, ҳақ-ҳуқуқига хиёнат қилиш, дилини оғритиш қаттиқ қоралананиб, гуноҳи азим ҳисобланган.

Яратгувчининг амри билан ўз бандаларини асраш учун ҳаттоки қуёш атрофидаги барча сайёралар ҳам ерга зарар етказа олмаслиги, шунингдек ер юзидаги барча жонзодларни инсонга бўйсундириб қўйилганлигининг ўзи инсонни қадр нури билан зийнатлангани эмасми?

Муқаддас китобларда ҳам инсон имон, эътиқод ва эзгу ишларга даъват қилинганлиги, куфр, ширк, зулм каби разил сифатлардан пок бўлишга чақирилган.

Икки уйғониш даврининг асосчиси аждодларимиз бошига асрлар оша оғир синовлар тушсада, мустаҳкам ирода, фидокорона меҳнати-ю шижоати билан енгиб ўтиб, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, урф-одат, анъана ва удумларига содиқ қолган ҳолда етук кунларга етиб келди.

Бугунда юртбошимизнинг оқилона сиёсати ўлароқ инсон қадр-қиммати янада юксалди.

Ўтмишда бир қарашда тинч ва осуда ҳаёт ҳукм сургани кузатилса-да,  фуқароларимизнинг эркин нафас олишига тўсқинлик қилиб, руҳиятини букиб қўйган ҳолатлар бўлмаган деб айта олмаймиз.

 Хавфсизлик соясида ҳар қадамдаги ортиқча назоратлар, асоссиз ўрнатилган вилоятлар аро туманларни айтмайсизми? Тергов ҳаракатларидаги қийноқлар, паспорт тизими, пойтахтимизда таълим олган малакали ёш  кадрларни доимий рўйхатда бўлмаганлигини баҳонасида ишга қабул қилмаслик, оила аъзолари ёки яқин қариндошлари жиноий жавобгарликка тортилган бўлса фарзандларининг келажагига таъсири, уй-жойи йўқлигидан саноқсиз фуқароларимизнинг узоқ йиллар давомида ижараларда туриши,  каби бир қатор англашилмовчиликларнинг олди олинганлиги мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг одил ва жасоратли сиёсати туфайли.

 Юртбошимизнинг ҳар бир нутқи ва аҳоли билан ўтказиладиган учрашувларида одамларнинг розилигидан сўз юритишининг ўзи бизга сўзсиз дастур-ул амал бўлиши керак.

 Жамият ҳаётининг асоси фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, тинчлиги осойишталиги ва хотиржам яшаши мамлакатимиз сиёсатининг бош бўғинига айланди.

 Раҳбариятдан тортиб барча давлат хизматчилари халқ билан бирга. Масъулият билан ёндашган ҳолда халқнинг қувонч–ташвишлари билан ҳамоҳанг ҳолда ишлар олиб борилиши натижасида ижобий ишлар олиб борилмоқда. Сайёр қабуллар, уйма-уй юриб ўтказиладиган юзма-юз учрашувларда амалга ошириладиган ишлар айниқса мурожаатлар билан ишлашда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини паймол қилинишига мутлоқ йўл қўмаслик ҳолатларини тушуниб етган халқимизнинг давлат муассасаларига нисбатан ишончи уйғонмоқда.

Жумладан: Мирзо Улуғбек тумани Имконияти чекланган болалар учун ихтисослашган 105-сонли мактаб интернати битирувчиси Р.Безменов 2004 йил 10 октябрда уй шароитида туғилганлиги сабабли туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома айрим сабабларга кўра расмийлаштирилмасдан қолиб кетган. Бугунги кунда 17 ёшга кирган Р.Безменовнинг шикояти адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилиб, унинг манфаатларини кўзлаб юридик аҳамиятга эга бўлган фактини белгилаш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига даъво ариза киритилди. Суднинг ҳал қилув қарори билан даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилиш натижасида унинг ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилиб, Ўзбекистон паспорти олишга муяссар бўлди.

Туман адлия бўлими томонидан киритилган даъво аризани қаноатлантириш бўйича Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 2 июнь кунидаги ҳал қилув қарори билан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Мирзо Улуғбек туман бўлимининг  2020 йил 13 мартдаги             433-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Мирзо Улуғбек туман бўлими зиммасига Ю.Тўраевнинг “Боз-су” кафесида 1981 йил 1 декабрдан 1987 йил 115 октябргача, “Пазанда 94” ҳиссадорлик жамиятида 1995 йил 1 октябрдан 1998 йил 18 мартгача, Ўзбекистон  Республикаси Афғон уруши ногиронлари республика хайрия жамғармасида 2002 йил 10 майдан 2003 йил 5 октябргача ишлаган даврини умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш мажбурияти юклатилди.

Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 10 июнь кунидаги ҳал қилув қарори билан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Мирзо Улуғбек туман бўлими мансабдор шахсларининг С.Абдурахмоновнинг соғлигига зарар етказилгани билан боғлиқ зарар учун компенсация миқдори оширилмасдан тўлаб келинаётганлигида ифодаланган ҳатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилиб, 2021 йил 1 март кунидан оширилган миқдорда тўлаб келинаётган компенсация пулини тиклаш ҳамда келгусида Президент Фармонларига асосан пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори оширилганда фуқаро С.Абдурахмоновга оширилган миқдорда соғлигига етказилган зарар билан боғлиқ компенсация пулини тўлаб бериш мажбурияти юклатилди.

Дарҳақиқат ҳар бир соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ишлардан халқимиз миннатдор. Яъни, минглаб масофаларга асфальт ётқизилиши, боғлар яратилиши, табиатни асраш учун йўлаклар ва оқар сув бўйларига манзарали дарахтлар экилиши, ёритгич чироқларининг ўрнатилиши, саёҳатни  ривожлантириш учун дам олиш ва маданий хордиқ масканларининг ободонлаштирилиши борасида олиб бораётган ишларимиздан халқимиз рози.

Давлат бошқарувининг энг қуйи қатлами – аҳолининг асосий қатлами бўлмиш ўзини-ўзи бошқариш тизимида “маҳаллабай” ишлаш усули жорий қилиниши муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги асосан маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги “ПҚ-31 қарорига асосан ҳоким ёрдамчиси ва  жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 92-сон қарорига асосан ёшлар билан ишлаш бўйича ёшлар етакчиси лавозимлари жорий қилинди.

Уларнинг шиддат билан иш бошлашидан кўриниб турибдики, ўз ҳудудидаги аҳоли ва ёшлар қалбига йўл топиши орқали йиғилиб ётган кўплаб муаммолар баратараф этилиши тайин.

 Ҳар бир хонадонга кириб боришдан асосий мақсад – биринчи навбатда аҳолининг кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган хизматлар турларини ривожлантириш, ёшларга етакчилик қилиш, уларни меҳнат бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, кекса ёшдаги нуронийларга  ёшларни бириктириш, илм, фан, маданият, спорт ва  санъат соҳаларига эътиборни қаратилиши орқали боқимандаликка йўл қўймаслик ва камбағаллик деган иборани босқичма-босқич четга суриб қўйишдир. Ҳақиқатдан ҳам ишлар бошлаб юборилганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз. Мирзо Улуғбек туман “Дарҳон” маҳалласи мисолида қарайдиган бўлсак, спортни ривожлантириш мақсадида “Соғлом турмуш 5 минг қадам”, футбол, воллейбол ўйинлари, шахмат-шашка тўгараклари йўлга қўйилиб, ўқув курслари очилди. Аҳолининг меҳнат бандлигини таъминлаш учун яратилган шароитлар эвазига жой топса маблағ топишда қийинчиликларга дуч келиб юрган анчагина фуқароларимиз бағрига ҳам шамол эсди. Тайёр шароитда меҳнат қилиб оиласига даромад келтириш кимга ёқмайди дейсиз? Бунинг эвазига 50 дан ортиқ иш ўринлари очилди.  Кекса ёшдагилар, ногиронларга ҳам уй шароитида иқтидорига қараб иш ўринлари ташкиллаштириб берилиши оқибатида истеъдодли ёшларни сони кўпаяди ва жамият соғломлаша боради.

2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинганлигини халқимиз жуда қувонч билан кутиб олди. Чунки инсон қадр- қиммати олий неъматдир.

 Фаол маҳалла бу – кенг қамровли тушунча. Фаоллик фақат маҳалла ҳудудини, инфратузулмасини обод қилиш эмас, балки шу маҳаллада яшовчи аҳолини, кексаю ёшни жамиятда фаол бўлиши, юртга нафи тегиши, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшиши, билимли ва салоҳиятли бўлиши демакдир. Ҳар бир фуқаро ўз маҳалласи билан фахрланиши керак. Камчиликлар ёки муаммоларни кўтариб чиқиш билан чекланиб қолмасдан уни бартараф этиш ҳақида бош қотириш лозим.

Маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлади. Маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлади. Ҳаракатлар стратегиясидан Тараққиёт стратегияси сари саъй-ҳаракатларимиз кўлами янада авж олади. Бунда айнан “Инсон қадри учун” эзгу ғояси амал дастури вазифасини ўтайди.

Бу эзгу амаллар илдизи ўтмишга бориб тақалади.

         Буюк бобокалонларимиз Абу Наср Фаробий “Фозил одамлар шаҳри” китобида инсоният турмуш тарзининг яхшиланиб боришида илму маърифатнинг ўрни катта аҳамиятга эгалигини очиб беради. Доим ўз қадрини билувчи ва номус-ориятли одам бўлиши, пасткашликлардан юқори турувчи, туғма олийҳиммат бўлиши, улуғ, олий ишларга интилиши зарур. Табиатан адолатпарвар бўлиб, одил одамларни севадиган, истибдод ва жабр-зулмли, мустабид ва золимларни ёмон кўрувчи, ўз одамларига ҳам, бегоналарга ҳам зиддият қилувчи, барчани адолатга чақирувчи, ноҳақ жабрланганларга мадад берувчи, барчага яхшиликни ва ўзи суйган гўзалликларни раво кўрувчи бўлиши зарур дейди.

 Ҳазрати Алишер Навоий раиятни шу қадар севганидан икки маротаба ҳаж сафарига ҳозирлик кўрсада, унга насиб қилмайди. Чунки Хуросон аҳлининг тинчлиги осойишталиги, хотиржамлигини ҳамма нарсадан устун кўради. Юрт ободлиги ва халқ фаровонлиги учун каттадан катта иншоотлар, масжиду, мадрасалар қурдиради, каналлар қазитиб, боғлар яратади. Шу билан бирга бутун борлиғини маърифатга сарфлайди.  

 Ҳазрат Алишер Навоий битганидек “Барчасини гарчи латиф айладинг, барчасидин инсонни шариф айладинг” Олам қанчалик гўзал яратилмасин бу гўзаллик, бу чексиз борлиқни вужудга келтиришдан мақсад одам бўлган. Улар ҳаммаси инсон учундир. Чунки инсон барча мавжудот ичида энг баркамоли, энг улуғидир. Яратгувчининг гўзаллиги, кўзгуси бўлмиш дунё инсон учун яратилгандир.

Оламшумул бу сўзлардан ҳар биримиз ибрат олиб масъулиятни ҳис этишимиз керак. Мамлакатимиз Президенти олиб бораётган сиёсатини барҳаёт ва умрбоқийлигини таъминловчи ягона маънавий куч – инсон қадрини улуғлашдир. Бу ҳаёт ҳақиқати. Зеро, одам қадрини юксак тутган сиёсат барҳаёт ва бардавомдир.

Аброр  БЕРДИЕВ
                                                    Мирзо Улуғбек туман                                                     адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×