6.6 C
Узбекистан
Воскресенье, 10 ноября, 2024

Ўзбекистон-Қозоғистон транспорт йўлаги ишга туширилиши санаси ортга сурилди.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Транпорт вазирлиги хабар беради:

Жорий йилнинг 15 март куни Республика махсус комиссиясининг Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча чора-тадбирларга бағишлаб ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро йўловчи поездлар қатновларини ҳамда автобус йўналишларида парритет асосида йўловчи ташиш фаолиятини карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда қайта тикланиши маълум қилинган эди.

Жорий йилнинг 16 март куни Олмаота – Тошкент халқаро автобус йўналишида илк техник қатнов амалга оширилди. Ҳамда мазкур техник қатнов натижасидан келиб чиқиб, оммавий чипталарни сотиш куни ва йўлкира тарифлари қўшимча равишда эълон қилиниши ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишидаги 647/648-сонли поезд қатнови йўлга қўйилиши тўғрисида маълум қилинган эди.

Бироқ эпидемиологик вазият туфайли Қозоғистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Идоралараро комиссия йиғилиши баённомасига мувофиқ қўшни давлатда карантин чекловлари жорий этилганлиги сабабли халқаро йўловчи поездлари ва автобус қатновларини бошлаш санаси бошқа муддатга кўчирилди.

Айни дамда мамлакатларимиз ўртасида халқаро йўловчи поездлари ва мунтазам автобус қатновларини қайта тиклаш юзасидан Қозоғистон Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралари билан музокаралар олиб борилмоқда».

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда талабаларининг энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги масалаларидан хабардорлик даражасини аниқлаш бўйича тадқиқот

Кириш Энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги, айниқса, Ўзбекистон каби жадал ривожланаётган мамлакатларда долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Мамлакат иқтисодиёти ва...

Больше похожих статей

×