19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Кадастр агентлиги раҳбари сенаторлар олдида ахборот ўқиди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг соҳага оид ҳукумат қонунчилиги ижроси ва фаолиятининг очиқлигини таъминлаши борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди. 

Очиқ маълумотларни расмий веб-сайтга жойлаштириш бўйича “kadastr.uz” веб-сайтининг янги дизайни ишлаб чиқилган ва тўлиқ ишга туширилган. Сайтнинг янги талқини интерактив хизматлар билан бойитилган.

Мажлисда ер муносабатларига оид соҳага оид қонунчилик ижросини таъминлаш борасида ер билан боғлиқ бўлган коррупция ҳолатларига чек қўйиш мақсадида Бош прокуратура билан доимий ҳамкорлик ишлари ташкил этилгани таъкидлаб ўтилди.

Хусусан, 2021 йил январь ойидан 1 декабргача республикада 10 042 гектар қишлоқ хўжалиги ерларини талон-торож қилиш билан боғлиқ 437 та жиноят содир қилинганлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқланиб, айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласи қатъий ҳал қилинган.

Шунингдек, 233 та ҳолатда мансабдор шахслар ва бошқа ер эгалари 5904 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан 75,5 млн АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган. Ёки 76 та ҳолатда 3110 гектар ердан ноқонуний фойдаланилганлик оқибатида давлат ва жамоат манфаатларига қарийб 1409 млрд сўмлик зарар етказилганлиги фош этилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×