39 C
Узбекистан
Среда, 14 мая, 2025

“Трастбанк”нинг Бектемир филиали ўз фаолиятини йўлга қўйди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,560участниковПодписаться
- Advertisement -

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки 1994 йилда ўз фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, 1997 йилда илк филиал – “Тошкент” филиали очилган. Бугунги кунга қадар ушбу молия муассасасининг 12 та филиали томонидан юртдошларимизга банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда.  

Янги ўн учинчи, Бектемир филиали “Food city” савдо мажмуасида, туман марказида, аҳолига қулай ҳудудда жойлашган.

Бугун, 23 декабрь куни “Трастбанк” ХАБ Бектемир филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзияев, “Трастбанк” ХАБ Бошқарув Раиси Сардор Нормухамедов, банк мижозлари ва маҳаллий аҳоли, жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар “Трастбанк” муваффақиятли фаолияти давомида кўплаб ютуқларга эришгани ва мамлакатимиз банк тизимида мустаҳкам ўрин эгаллаганини билдирди. Қолаверса, ушбу Бектемир филиали очилиши натижасида туман аҳолисига қатор қулайликлар яратилиши, шу жумладан, фуқаролар шу ернинг ўзида барча банк хизматларидан фойдаланишлари, энг муҳими, унинг молиявий кўмагида юртдошларимиз ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиши, оилавий тадбиркорлигини ривожлантириши, янги иш ўринларини яратиши мумкинлигини таъкидлади.   

Филиалнинг янги биноси бугунги кун талабларига, замонавий банк стандартларига тўлақонли жавоб беради, мижозлар ва ходимлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Электрон навбат, банк хизматлари ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган стендлар, валюта айирбошлаш шохобчалари шулар жумласидандир. Шунингдек, ўрнатилган банкоматлар ёрдамида пластик карталардан нақд пул ечиб олиш, пулни айирбошлаш имконияти мавжуд.

Мухтасар қилиб айтганда, “Трастбанк” ХАБ Бектемир филиали томонидан ҳам юртдошларимизнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларга турли банк хизматларини кўрсатишда тезкорлик ва сифат асосий мақсад бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×