19.5 C
Узбекистан
Суббота, 20 апреля, 2024

Депутатлар овқатланиш масканлари бўйича чекловларни енгиллаштиришни сўрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,250участниковПодписаться
- Advertisement -

Қонунчилик палатасининг 15 июль куни ўтказилган ялпи мажлисида аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар суст бораётгани, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соҳа мутахассислари томонидан эмлашнинг ижобий самараси ҳақида аҳолининг кенг қатламлари орасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш қониқарсиз аҳволда эканлиги қайд этилиб, Республика махсус комиссиясига кенг жамоатчилик билан бевосита мулоқотга киришидаган аҳоли қатламини эмлаш ишларини мумкин қадар тезлаштириш ва жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилгани маълум қилинди.

Хусусан, карантин чораларини, шу жумладан ўз ходимларининг эмланишини етарлича таъминлаган (жамоавий иммунитетга эришган), ташриф буюрувчи мижозларга нисбатан етарли талаблар ўрнатилган ҳолда хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш корхоналаригатааллуқли карантин чекловларини енгиллаштириш, яъни чекланган муддатдан (20:00 гача) ташқари вақтларда ишлашга рухсат бериш амалиётини жорий қилиш таклиф қилинган.

Бундан ташқари:

—  ўз вақтида ва ихтиёрий равишда эмланган ходимларни иш берувчилар томонидан рағбатлантириш, эмланишни асоссиз равишда рад этган ходимларга нисбатан эса, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган чораларни қўллаш амалиётини кенг жорий этишни тарғиб қилиш;

—  эмланганларга нисбатан имтиёз олиш имкониятларини бериш (иш берувчи томонидан меҳнат фаолиятига “отгул” бериш, уларни моддий рағбатлантириш ва бошқалар), асоссиз равишда эмланмаган 18 ёшдан юқори фуқароларга айрим чекловлар ўрнатишни (спорт ўйингоҳлари, концерт, кино ва бошқа оммавий тадбирларга қўймаслик) жорий этиш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилди.

Эслатиб ўтамиз, 28 июндан республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарнинг ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси ХНИ йиғилишида тақдимот билан иштирок этди

Айни кунларда Доминика Республикасининг Пунта Кана шаҳрида Халқаро Нотариуслар Иттифоқининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур йиғилишда Халқаро нотариуслар иттифоқи Президенти...

Больше похожих статей

×