Ўзини ўзи банд қиладиган шахсларнинг фаолият тури кўпайди

0
105

Президентнинг тегишли фармони билан ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият турлари рўйхатига гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар хизматлари ҳам киритилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича олдин туроператор билан тузилган меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси тузмай туриб гидлик фаолиятини олиб боришга рухсат берилмаган. 

Энди эса гидлар бирор юридик шахс билан шартнома тузмасдан ва тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан ўзини ўзи банд қиладиган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда меҳнат фаолиятларини олиб бориши мумкин.

Аввалроқ, ўзини ўзи банд қилган шахс 67 та фаолият тури билан шуғулланиши мумкинлиги маълум қилинганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь