Ҳақиқатдан ҳам ушбу ҳолат бўйича Яккабоғ тумани ФВ бўлимига 14-декабр куни соат тахминан 17:14 лар атрофида хабар келиб тушган.
Ушбу ҳолат Яккабоғ тумани «Ғозлиқ» МФЙ ҳудудидан ўтган «Яккабоғ-Чироқчи» йўлидан ҳаракатланиб келаётган 2009-йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли «Дамас» русумли автомобилнинг салон қисмида содир бўлган.
Хабарга кўра воқеа жойига 1 та ёнғин қутқарув бўлинмаси жалб қилиниб соат тахминан 17:20 лар атрофида манзилга етиб борган, ёнғин соат тахминан 17:22 лар атрофида ўраб олиниб, тўлиқ соат тахминан 17:28 лар атрофида бартараф этилган.
Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган, ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Маълумот ўрнида автомобил Яккабоғ тумани «Нурафшон» МФЙ да яшовчи фуқаро 1992-йилда туғилган С.Б бошқарувида бўлган.