28.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 2 июня, 2024

43 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Натижада гиёҳвандлик воситаларининг савдоси билан шуғулланиб келаётган шахслар қўлга олинди.

Вилоятнинг Ғиждувон туманида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи фақаро Б.А олдиндан кузатувга олинди. Тўпланган маълумотларга асосан унинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.

Натижада, экин экиш учун мўлжалланган ер майдонида 43 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаётганлиги ҳамда 1437,19 гр. қуритилган ҳолдаги марихуанна гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Таиланд ҳамда Филиппиннинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Таиланд ҳамда Филиппиннинг Ўзбекистондаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда...

Больше похожих статей

×