25.2 C
Узбекистан
Вторник, 18 марта, 2025

Кеча тунда яна бир чақирув манзилида «Тез ёрдам» шифокорлари аёвсиз калтакланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,360участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида тиббиёт ходимларига нисбатан яна бир зўравонлик рўй берди. Яккасарой тумани Тез тиббий ёрдам шифокори М.Б ва ёрдамчиси — фельдшер аёл И.Ж аёвсиз калтакланди

“Тез ёрдам” шифокорлари оғир тан жароҳати билан айни дамда шифохонада ётибди.

Ана шундай ҳолатда ҳам чақирув манзилидаги беморнинг аҳволини билган шифокорлар уни Республика тез ёрдам шошилинч марказига етказиб олиб келишади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор ўрганишлар натижасида қуйидагиларни маълум қилади.

Кеча соат 16:27да Яккасарой туманининг Бобур кўчасида жойлашган хонадонларнинг биридан тез тиббий ёрдам хизматига чақириқ келиб тушган. Шундан сўнг шифокор Б.М. ва фельдшер аёл Ж.И. дан таркиб топган “103” бригадаси чақириқ манзилига етиб бориб, бемор Б.Ж.га тиббий ёрдам кўрсатган.

Бироқ аҳволи ўта оғир бўлганлиги сабабли Б.Ж.ни зудлик билан шифохонага олиб кетишга қарор қилинган. Беморни транспортировка қилиш чоғида унинг ўғли асосли сабаб бўлмаса-да, тиббий бригада ходимлари билан тортишиб, қўл кўтариш даражасигача борган.

Оқибатда фельдшер Ж.И. кўкрак қафасига зарба олган ва аҳволи ёмонлашган. Шунга қарамай, тиббий бригада ўз хизмат бурчига масъулият билан ёндашиб, чақириқни якунлаган, яъни беморни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг қабул бўлимига олиб борган.

Шундан сўнг “103” фельдшери Ж.И. мазкур шифохонанинг хирургия бўлими шок залига “Кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳати” ташхиси билан ётқизилган.

Ҳозир фельдшер Ж.И. мазкур бўлимнинг интенсив палатасида тегишли даво муолажаларини олмоқда. Аҳволи ўрта оғирликда.

‼️Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолатни ўз назоратига олган. Умуман, вазирлик фуқароларимиз томонидан тиббиёт ходимларига нисбатан тажовузкор ҳаракатлар содир этилишига нисбатан доимо муросасиз муносабатда бўлади. Шунингдек, вазиятга қонун доирасида ҳуқуқий баҳо берилиши учун барча зарур чораларни кўради.

❗️Айни пайтда содир этилган ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан терговолди суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 86 турдаги товарлар учун экспорт божи жорий қилинди

2025 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳсулотлар экспорти тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни...

Больше похожих статей

×