18.8 C
Узбекистан
Среда, 19 марта, 2025

Банкларимиз анчайин «актив»: Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланибди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,370участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Жиззах минтақавий филиали собиқ бошқарувчиси У.Ю., “Z.B.” МЧЖга жияни О.ни раҳбар сифатида тайинлаб, ушбу МЧЖга юк автотранспорт воситаларини харид қилиш учун 1,5 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, кейинчалик 1,3 млрд сўмлик транспорт воситаларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.М.” хусусий корхонаси раҳбари Н.М. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан эшик, дераза ва мебел ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш мақсадида 640 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни мақсадсиз ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.Ч.” МЧЖ раҳбари И.Қ. ҳудудий тижорат банки филиалидан МЧЖга ҳамда оила аъзоларига чорва молларини сотиб олиш мақсадида ажратилган 410 млн сўм кредит маблағини мақсадсиз ишлатиш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, ЯТТ Ш.Д., “O-A.” фермер хўжалиги раҳбари О.У. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, шу туманида яшовчи 10 нафар фуқаро номига картошка уруғи олиш учун жами 237 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштиришга эришиб, ушбу кредит маблағларини ўз эҳтиёжига ишлатиб юборилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, хабар беради Прокуратура департаменти.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 86 турдаги товарлар учун экспорт божи жорий қилинди

2025 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳсулотлар экспорти тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни...

Больше похожих статей

×