26.8 C
Узбекистан
Среда, 15 мая, 2024

Расмийлаштирилмаган товарлар манзилига етмай қолди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Товар моддий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний ҳаракатига қарши божхона органлари томонидан тизимли кураш олиб борилмоқда.Шунга қарамасдан, давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловларидан қочиш мақсадида, айрим шахслар томонидан белгиланган қонунчилик талабларига зид равишда товар моддий бойликларни олиб ўтишга уриниш ҳолатлари учрамоқда.

Қорақалпоғистонлик божхоначилар томонидан фош этилган навбатдаги ҳолатда, қиймати 156 минг сўмга тенг бўлган тиббий буюмларнинг мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний тарзда олиб кирилишининг олди олинди.

Жорий йил 28 июль куни “Довут-ота” чегара божхона пости орқали Қозоғистон Республикасидан фуқаро М.С. бошқарувида кириб келган “Мерседес-Бенц” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, ҳужжатларда кўрсатилмаган, оғзаки сўровда айтилмаган 79 турдаги жами 2423 дона “Жарроҳлик тиббиёт тўплами” товарлари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Туркманистонликларга Ўзбекистон орқали Россияга бориш тақиқланмоқда

Ўзбекистон орқали Россияга кетаётган Туркманистон фуқаролари “Тошҳовуз” назорат-ўтказиш пунктидан ҳеч қандай сабабларсиз орқага қайтарилмоқда. Бу ҳақда “Turkmen news” хабар берди. Маълум...

Больше похожих статей

×