Бутун дунёда авж олган ва юртимизда кечаётган коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда ОАВ вакиллари — теле ва радио журналистлар, мухбирлар, интернет нашриётлари журналистлари иштирок этишди.





Халқ элчилари бўлмиш «Қалам соҳиблари»нинг мамлакатимизга Omicron штамми кириб келиши, келгусида кўзда тутилаётган чора-тадбирлар ва шу йўналишдаги бошқа саволларига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова, Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев,Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов, Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наргиза Парпиева, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи в.б. Умидулла Рискиев,Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори Ҳабибулла Оқилов, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором Турсуновалар жавоб беришди.