Ижтимоий тармоқларда «Наманганда оммавий тартибсизликлар юзага келди, айтишларича тартибсизлик асосий сабаб «Жентра» ҳайдовчиси одам уриб юборган» изоҳи билан тарқалган хабар юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБнинг расмий муносабати билдирилди.
Унга кўра, 2021 йил 31 декабрь санасидан 2022 йил 1 январ санасига ўтар кечасида Наманган шаҳар «Афсоналар водийси» боғи ва «Уч қаҳрамон» ҳайкали атрофида фуқаролар мушакбозлик ташкил этишган. Унда ИИБ ва ҳамкор идора ходимлари томонидан хавфсизлик тўлиқ таъминланган. «Жентра автомашинаси одам уриб юборган», деган хабар асоссиз ва ёлғон эканлигини маълум қилинди.
Шу билан бирга, ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсовнинг телеграм каналида барча ОАВ вакиллари ва блогерларга мурожаат йўлланди:
«Барча ижтимоий тармоқ фаоллари ва блогерларни огоҳлантирамиз, нохолис ва ёлғон ахборот тарқатманг. Ахборот тарқатиш тартибига риоя қилинг. Ўзбекистон Республикаси Жамоат назорати тўғрисидаги қонун талабига кўра тарқатаётган ахборотингиз холис ва текширилган бўлиши шарт.
Сизнинг пиар ортидаги шошма-шошарлигингиз, фуқаролар ўртасида хавотирли вазиятларни юзага келтириши мумкинлигини асло унутманг».