16.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Тошкентда ота ўз ўғлини ўлдириб, ертўлага кўмиб, устини цементлаб қўйди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

2018 йилнинг 27 август куни соат 18:30 ларда Маҳмуд Асроров (исм-шарифи ўзгартирилган) Яшнобод туманидаги уйида ўғли Мирали Асроровни спиртли ичимлик ичганликда айблаб, кетмон дастаси билан бошига, сўнгра чап биқини – қовурға устига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдириб қўяди. Бу ҳақда  Яшнобод туман суди судьяси Darakchi нашрига маълум қилди.  

Жиноят изини йўқотиш мақсадида 28 август куни мурдани уйининг ертўласига кўмади. Шу йили октябрь ойида, жиноят фош этилмаслиги учун мурда кўмилган жой устини цемент сувоқ билан қоплайди. 

Ота қизи Латофат Жумаева акаси йўқолганлиги ҳақида тегишли органларга мурожаат қилганидан сўнг, 2019 йил октябрь охирида уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ертўладаги цемент сувоқни кўчириб, ўғлининг мурдасини кавлаб олади ва уйининг томига яширади. 

Орадан вақт ўтиб, 2020 йил 14 февраль куни мурдани қўшнисининг томига олиб ўтиб, яширади.

Ўтказилган судда судланувчи М. Асроров ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди. Латофат Жумаева отасига даъвоси йўқлигини, жазо тайинлашни судга ҳавола қилишини маълум қилди.

Судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан айбли, деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×