Дастлаб, учрашувда номзоднинг Хоразм вилоятидаги ишончли вакили Икрам Абдуллаев сайловчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти ҳақида маълумот берар экан, номзод Дастурида давлат ва жамият тараққиётига, фуқаролар фаровонлигига дахлдор изчил таклифлар илгари сурилаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг Робахон Махмудова Сайловолди дастурида илгари сурилаётган устувор йўналишлар, жумладан, ҳуқуқий давлат қуриш, давлат ва жамият ҳаётида ижтимоий адолатни қарор топтириш, миллий иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш, илм-фан, инновация-лар ва таълим соҳасини барқарор ривожлантириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга доир мақсад ва вазифалари хусусида сўз юритди.


Фикр ва мулоҳазаларга, таклиф ва тавсияларга бой бўлган учрашув сўнгида Робахон Махмудова сайловчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича, ҳаётий мисоллар билан асосли жавоблар берди.