Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовна президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Аммо бу ҳақда ҳеч қаерда расман хабар берилмаган.
Агентлик раҳбарияти Озарбойжон тажрибасини ўрганиш учун Бокуга борган. Унда агентлик раҳбари Мансурбек Оллоёров ва унинг иккита ўринбосари иштирок этгани ёзилган.
Шаҳноза Мирзиёева аввал Мактабгача таълим вазирлигида масъул лавозимда ишларди. Кейинчалик маъмурий ислоҳот фонида бу вазирлик таркиби ва номи ўзгартирилганди.
Шунингдек, Мухторхон Тошхўжаев Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланган. Эслатиб ўтамиз, президент қарори билан ижтимоий хизматлар ягона тизимга бирлаштирилган эди.