Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқига йўллаган мурожаатномасининг иккинчи устувор йўналишида Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги, унда “Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда.
Чунки, барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришилади”. Маърифатпарвар жадид боболаримизнинг бу сўзлари депутат ва сенаторларимиз, сиёсий партиялар, маҳаллий кенгашлар, бутун давлат аппарати, кенг жамоатчиликнинг амалий ҳаракатига айланиши керак.
Шу боис, мактабларда таълим сифати ҳамда жамиятда ўқитувчи касбининг нуфузини ошириш, муаллимларнинг шароитларини яхшилаш 2023 йилдаги энг асосий вазифаларимиздан бири бўлади деб бекорга таъкидламади.

Келгуси йилдан бошланғич синфларда мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилиши бунда миллий қахрамонларимиз бўлган жадидчиларнинг таълимотини ёшларга сингдириб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Биз қадимий ва бой тарихимизни, айниқса, ғоят оғир шароитда илм-маърифат, инсон эркинлиги, халқ озодлиги, Ватанга, миллий қадриятларга меҳр ва садоқат ғояларини дадил кўтариб чиққан жадид боболаримиз фаолиятини янада чуқур ўрганишимиз лозим. Чунки улар узоқни кўра оладиган ҳақиқий маърифатпарвар зиё тарқатувчи буюк алломалар эди.
Уларнинг улуғ мақсадлар йўлидаги мардона кураши ва фидойилиги Янги Ўзбекистонни қуришда барчамиз, аввало, ёшларимиз учун чинакам ибрат мактаби бўлиб хизмат қилиши зарур.


Дарҳақиқат чор империяси кириб келган айни маҳаллий аҳолининг талаб ва эҳтиёжлари назарга олинмай қўйилиб, диний эътиқодлари, урф-одатлари билан ҳисоблашмаслик, уларни менсимаслик кучайган бир даврда. Республикамиз бўйлаб ҳар бир регионда жадидлар орасидан етук олимлар, саноат ва зироатчилик соҳаларининг замонавий билимдон мутахассислари, маданият арбоблари етишиб чиқиб, юртни обод ва Ватанни мустақил кўришни орзу қилдилар ва шу йўлда фидойиларча курашдилар. Жадидларнинг Туркистон мустақиллиги учун курашида асосан қуйидаги йўналишлар устувор эди: янги усул мактаблари тармоғини кенгайтириш; қобилиятли ёшларни чет элга ўқишга юбориш; турли маърифий жамиятлар ва театр труппалари тузиш; газета ва журналлар чоп қилиш, халқнинг ижтимоий-сиёсий онгини юксалтириш билан Туркистонда миллий демократик давлат қуриш, адолатли жамият ўрнатиш йўлида улар бир қадам ҳам орқага чекинмади ва шу мақсадда ўзини қурбон қилишди.
Атоқли маърифатпарвар, истеъдодли шоир ва педагог Абдулла Авлоний мисолида оладиган бўлсак, ўқиш ва ўқитиш усулига ислоҳ киритиб, янги типдаги мактаб ташкил этди ва ёш педагог-ўқувчиларга замонавий билимлар бериш, Шарқ ва Ғарб тилларини ўргатиш каби муҳим таълим-тарбиявий ишларни амалга оширди.илмсизлар билмагайлар дунё надир, дин надир, бўлмаса ақлу билурми фарз ила суннат надир байти шиори остида ўз уйида ҳам мактаб очиб қанчадан-қанча норасидаларга таълим берган.
Ўрта Осиё жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси, ХХ аср ўзбек миллий матбуоти ва янги усулдаги миллий мактаб асосчиси, янги миллий театр ташкилотчиларидан бири, адиб, шоир, мураббий, муҳаррир, маърифатпарвар, жамоат арбоби Туркистон халқ дорилфунунининг асосчиларидан бири ва биринчи ректори бўлган Мунаввар Қори Абдурашидхонов ХIХ асрнинг охиридан бошлаб жадидчилик ҳаракатларида фаол иштирок эта бошлади.


1901 йилда ўз ҳовлисида, кейинчалик Тошкентнинг турли даҳаларида жадид мактабларини очади. 1904 йилдан ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётга аралаша бошлаган. 1906 йилдан «Ўрта Осиёнинг умргузорлиги, тараққий», «Тараққий» газеталарида адабий ходим. Шу йили ношир ва муҳаррир сифатида «Хуршид» газетани ташкил этган. «Шуҳрат» (1907), «Тужжор» (1907), «Осиё» (1908) газеталарини ғоявий бошқарган ва адабий ходим вазифасини бажарган. Сўнг «Садойи Туркистон» (1914—15) газетасида масъул муҳаррир муовини, «Ал-ислоҳ» журнали (1915—17)да муҳаррир, «Нажот» ва «Кенгаш» (1917) газеталарида масъул муҳаррир. Бундан ташқари кўплаб китоблари чоп этилган.
Совет давлати Мунаввар қори Абдурашидхоновни авжи камолот фаслида — 53 ёшида Москвада отиб ташлабгина қолмай, сўнгги нафасига қадар унинг устидан туҳмат ва бўҳтон сўзларини ёғдириб келди. Фақат «қизил» салтанатнинг емирилиши билан халқимизнинг бу фидойи фарзанди ҳақидаги ҳақиқат секин-аста ўз жамолини кўрсата бошлади. Дастлаб унинг муборак номи тилга олинадиган бўлди. Сўнг узуқ-юлуқ маълумотлардан иборат мақолалар эълон қилинди. Бундан роса ўн йил илгари — 1992 йили эса «Шарқ юлдузи» журналида журналист Сирожиддин Аҳмад қаламига мансуб «Мунаввар қори» деб номланган тадқиқотнинг чоп этилиши билан алломанинг мунаввар чеҳрасини биздан яшириб турган қора парда узил-кесил олиб ташланди: Мунаввар қори жабрдийда халқимизнинг улуғ фарзандларидан бири сифатида қаршимизда бутун бўй-басти билан гавдаланди-қолди.


Шундай қалтис даврда 200 дан ортиқ мактабларда олиб борилган Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Исхоқон Тўра Ибрат домла сингари жадидлар армони, минг-минглаб ота-боболаримиз орзуси бизнинг давримизда ушалгани айнан ҳақиқатдир.
Шундай экан жадид боболаримизнинг бу эзгулик йўлидаги қахраманона самимий ҳаракатлари, илмий-маърифий таълимотлари халқимиз, айниқса ёшларимизни ўз ватанига халқига содиқ хизмат қилиши ва ҳар томонлама етук баркамол авлод бўлиб шаклланишида дастурил амалдир.
Зулайхо Камалходжаева
«Mиллий тикланиш» ДП Тошкент шаҳар
Keнгаши раиси ўринбосари