27.5 C
Узбекистан
Среда, 21 мая, 2025

Ўзбекистон-Япония ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,570участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фуджияма билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, мавжуд келишувларнинг амалга оширилиши ва устувор йўналишларда шерикликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Япония дипломатик миссияси раҳбари томонидан Тошкент халқаро инвестиция форумида «Sojitz Corporation», «Kyuden International», «Nekkie», «Toyota Tsusho Corporation», «Mitsubishi Corporation» ва Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) каби йирик япон компаниялари ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этгани Япония бизнесининг Ўзбекистон бозорига қизиқиши тобора ортиб бораётганидан далолат бериши таъкидланди.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан муносабатларни чуқурлаштириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишда эришилган катта ютуқларни олқишладилар, шунингдек, JICA фаолиятини Ўзбекистонда кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқдилар. Чорвачилик, ирригация ва сувни тежайдиган технологиялар соҳалари бу борада энг истиқболли йўналишлар сифатида қайд этилди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон-Япония муносабатларининг бошқа йўналишларини кўриб чиқиб, амалий ҳамкорлик, икки томонлама келишувларни илгари суриш ва келишилган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишни жадаллаштириш бўйича навбатдаги тадбирларни белгилаб олдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×