37.5 C
Узбекистан
Четверг, 5 июня, 2025

Тарифларни эркинлаштириш орқали энергия ресурслардан оқилона фойдаланиш ва самарадорлигини ошириш

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,610участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент, 2025 йил, июнь. Ўсиб бораётган талабни ҳисобга олган ҳолда барқарор бозор механизмларини яратиш ва инвестицияларни жалб этишга қаратилган тарифларнинг эркинлаштирилиши энергетика соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг давоми бўлди.

Шу муносабат билан, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2024 йил май ойида жорий этилган ижтимоий истеъмол нормасига асосланган янги тариф сиёсатининг уй хўжаликларининг энергия истеъмолига таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқот ўтказилди.

Тадқиқотда республиканинг барча ҳудудларидан 3516 та уй хўжаликлари иштирок этди. Шунингдек, 3,5 миллион табиий газ ва 8 миллион электр энергияси абонентларининг истеъмол маълумотлари таҳлил қилинди. Бу эса, энергия истеъмоли таркиби ва тарифлар ўзгаришига аҳолининг муносабатини тушуниш имконини беради.

Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, 2024 йил май ойида жорий этилган ижтимоий нормага асосланган янги тарифлар натижасида аҳолининг энергия истеъмолида иқтисод қилиш сезиларли ўзгарган. Хусусан, май-декабрь ойларида электр энергияси истеъмоли 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 млрд кВт*соатга (-10,6%) қисқарган.

Илгари ойига 10 минг кВт/соатдан ортиқ электр энергияси истеъмол қилган уй хўжаликлари сони айниқса сезиларли даражада камайди. Хусусан, 2023 йилда бундай уй хўжаликларининг сони 80 мингга яқин бўлган бўлса, 2024 йилда бундай истеъмолчилар сони 15 мингтага тушган.

Эътиборли томони, аксарият аҳоли одатдаги меъёрлар доирасида энергия истеъмолидан фойдаланишни давом эттирди. Ойига 200 кВт/соатгача электр энергияси истеъмол қилган абонентлар улуши 2023 йилда 71%ни ва 2024 йилда 72%ни ташкил этиб, барқарорлигича қолди.

Табиий газ истеъмолида ҳам шундай тенденция кузатилди, 2024 йилда абонентларнинг 58%и 500 куб метргача табиий газ ишлатган бўлса, 2023 йилда 54%ни ташкил этган. Шундай қилиб, тарифларнинг ошиши асосий истеъмол ҳажмининг кескин ўзгаришига олиб келмади.

Электр энергия истеъмолида энг сезиларли пасайиш дастлабки истеъмоли нисбатан юқори бўлган ҳудудларда, масалан, Самарқанд, Тошкент, Андижон ва Наманган вилоятларида кузатилди. Юқори истеъмол даражаси (ойига 10 000 кВт/соатдан ортиқ) бўлган уй хўжаликлари сонининг сезиларли даражада камайиши  энергия ресурсларидан тежамкор фойдаланишга ўтишдан далолат беради.

Шу билан бир қаторда энергия таъминоти сифати ҳам яхшиланмоқда. Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг деярли ярми электр энергияси билан таъминлаш, шунингдек, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш борасидаги ижобий ўзгаришларни қайд этди.

Уй хўжаликларининг 47%, хусусан, Сурхондарё (78%), Сирдарё (70%) ва Наманган (67%) вилоятларида электр энергияси таъминоти яхшилангани қайд этилди.

Респондентларнинг 39%ида табиий газ таъминоти яхшиланди, энг юқори кўрсаткичлар Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида (ҳар бири 68%) ҳамда Жиззах вилоятида (60%) қайд этилди.

Аҳолининг 45%ини, хусусан, Сирдарё (73%), Сурхондарё (62%) ва Наманган (59%) вилоятларида суюлтирилган газ билан таъминлаш яхшиланди. Шундай қилиб, давом этаётган ислоҳотлар натижасида асосий энергия хизматларидан фойдаланиш яхшиланганлигини кўрсатади.

Ижобий ўзгаришлардан яна бири уй хўжаликларида маиший даражада энергия тежаш чораларини кенг жорий этиш бўлди. Респондентларнинг 90%дан ортиғи энергия харажатларини камайтириш учун камида битта чора-тадбир амалга оширилганлигини маълум қилди.

Энг кенг тарқалган амалиёт LED-ёритиш мосламаларини ўрнатиш бўлиб, уй хўжаликларининг 87%и светодиодли ёритишга ўтган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Тошкент вилоятлари каби айрим ҳудудларда бундай оилалар сони 90%дан ошди.

Уй хўжаликларининг 44%и, айниқса, Қашқадарё (84%), Бухоро (69%) ва Хоразм (54%) вилоятларида пластик дераза ва эшикларни ўрнатиш орқали энергия самарадорлигини яхшилаган.

31% уй хўжаликлари энергия тежамкор маиший техника сотиб олган, бундай қарорларнинг энг катта улуши Жиззах (60%), Навоий (59%) вилоятларида ва Қорақалпоғистон (54%) Республикасида кузатилди.

Бундан ташқари, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишга қизиқиш ортиб бормоқда.

Республикадаги 64 минг уй хўжаликларида умумий қуввати 223,4 МВт/соат бўлган қуёш панеллари ўрнатилган. Йиллик ишлаб чиқариш қарийб 313 млн кВт/соатни ташкил этади, бу орқали 104 млн куб метр табиий газ тежалди.

Қуёш панелларини ўрнатган уй-хўжаликларининг ярмидан кўпи эришилган натижалардан мамнун эканликларини, келгусида мазкур қурилмалар сонини кўпайтиришга қизиқиш билдиришган. Таҳлил шуни кўрсатадики, республикада 1,9 млн уй хўжаликларида қуёш панелларини ўрнатишга талаб мавжуд, бу эса умумий қиймати 2,3 млрд доллардан ортиқ бўлган қуёш панеллари бўйича ички бозорни шакллантириш истиқболлари кўрсатади.

Шу билан бирга, хонадонларда самарадорлиги паст бўлган газ котеллари ва қўлбола печка орқали юқори энергия истеъмоли сақланиб қолмоқда, бу уй-жой инфратузилмасини модернизация қилиш ва замонавий технологияларга ўтишни рағбатлантириш зарурлигини кўрсатади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими тел: (78) 150 02 02 (417)

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ФАО Қорақалпоғистонда экологик муаммоларга қарши курашиш учун олтита замонавий метеорологик стансия ўрнатди

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Оролбўйи минтақасида муҳим аҳамиятга эга бўлган навбатдаги ташаббусни...

Больше похожих статей

×