9.8 C
Узбекистан
Понедельник, 31 марта, 2025

2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигининг ривожланиши

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,370участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари қишлоқ хўжалигининг сўнгги 5 йилдаги ривожланишини таҳлил қилди.

2024-йилда республикада ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми 444,6 триллион сўмга етди ва 5 йил ичида 18,5 фоизга ўсди. Сўнгги 5 йилда ялпи маҳсулотнинг ўртача йиллик ўсиш суръати 103,5 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳаси минтақада етакчи ўринни эгаллаб келмоқда: ялпи маҳсулот ҳажми Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг кўрсаткичларидан юқори бўлиб, бу унинг кўлами ва стратегик аҳамиятини акс эттиради.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида банд бўлган бир кишига тўғри келадиган қўшилган қиймат дунёдаги ўртача даражадан 4,4 баравар юқори бўлиб, бу аграр секторнинг самарадорлиги ва унинг унумдорлиги ортиб бораётганини кўрсатади.

Мамлакат аҳолисининг фаол ўсишига қарамай, аҳоли жон бошига нисбатан қишлоқ хўжалигининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш барқарор ошиб бормоқда:
Дон экинлари – 238,2 кг (5 йил ичида +7,6 фоиз)
Картошка – 100,0 кг (+8,7 фоиз)
Сабзавотлар – 322,7 кг (+6,1 фоиз)
Мева ва резаворлар – 88,0 кг (+7,4 фоиз)
Узум – 49,1 кг (+2,9 фоиз)
Полиз экинлари – 72,2 кг (+17,2 фоиз)
Гўшт– 79,2 кг (+7,5 фоиз)
Сут – 334,8 кг (+4,9 фоиз)
Тухум – 236,9 дона (+2,4 фоиз).

Бу кўрсаткичларнинг ўсиши соҳа жадал ривожланаётгани ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича эришилаётган муваффақиятдан далолат беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Олмаота шаҳрида норасмий учрашув ўтказади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 март куни олий даражадаги норасмий учрашув...

Больше похожих статей

×