-0.8 C
Узбекистан
Среда, 22 января, 2025

Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,210участниковПодписаться
- Advertisement -

2025-йил 20-январь куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги делегациясининг “SME Corporation Malaysia” агентлигига ташрифи бўлиб ўтди.

Ташриф доирасида Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори, и.ф.д. Умид Обидхўжаев «SME Corporation Malaysia» Бош директори Ризал Дато Наини билан учрашди.

«SME Corporation Malaysia» (SME Cоrp. Malayziya) Малайзия Тадбиркорлик ва кооперативларни ривожлантириш вазирлиги ҳузурида асосий мувофиқлаштирувчи орган сифатида фаолият юритади.

Агентликнинг асосий вазифаси Малайзияда сони 1,1 млн. га тенг бўлган кичик ва ўртача корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш миллий дастурларини амалга оширишдан иборат.

Агентлик ушбу дастурларни мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолашни ҳам амалга оширади.

SME Cоrp. Malayziya мамлакат ичида ҳам, халқаро майдонда ҳам кичик ва ўртача корхоналарни ривожлантиришга интилиб, халқаро ҳамкорликда фаол иштирок этмоқда.

Агентлик ўз фаолияти доирасида тренинглар ва техник ҳамкорликни ташкил этиш бўйича турли дастурлар ташаббуси билан чиқади.

Агентлик томонидан автоматлаштириш ва рақамлаштириш натижасида унумдорликни ошириш орқали ишчи кучи етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишга қаратилган молиялаштириш дастурлари, шунингдек, Техник ва касб-ҳунар таълими ва тренинглар (TVET) тизимлари орқали касбий тайёргарлик дастурлари тақдим этилди.

Учрашувда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, шу жумладан тегишли вазирлик ва идоралар томонидан соҳага оид дастурларни амалга оширишда тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Gig-иқтисодиёти каби кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ва рақамли трансформациянинг замонавий талабларига мослашиш учун мослашувчан бизнес моделларининг аҳамияти алоҳида таъкидланиб ўтди.

Томонлар кичик ва ўрта бизнеснинг рақобатбардошлигини ошириш соҳасида тайёргарлик кўриш ва тажриба алмашиш бўйича қўшма дастурлар истиқболини муҳокама қилди.

ESG Quick Guide, SME Competitiveness Rating for Enhancement (SCORE) рейтинг тизими каби воситаларни Ўзбекистон контекстида қўллаш, шунингдек, маҳаллий ва халқаро бозор эҳтиёжларини қондириш учун қўшма тренингларни ташкил этишга келишиб олинди.

Музокаралар якунида келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари, жумладан, тажриба алмашиш учун қўшма таълим дастурлари ва вебинарларни ташкил этиш белгилаб олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ,...

Больше похожих статей

×